КЎКСУВ

КЎКСУВТошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дарё. Чатқол дарёсининг охирги ўнг ирмоғи. Писком тоғ тизмасининг жан.-шарқий ён бағридан бошланади. Писком билан Мингтухум тоғ тизмалари оралиғидан жан.-ғарбга оқади. Чорвоқ сув омбори бар-по этилиши билан К. Бурчмулла қишлоғидан бир оз қуйида шу сув омборига қуйиладиган бўлди. Ўз. 60 км, ҳавзасининг майд. 398 км2. Қор ва музликлардан тўйинади. Суви фев. охиридан кўпая бошлайди, май — июнда энг кўп бўлади. Ўртача йиллик сув сарфи 12м3/сек. Кўксувга умумий ўз. 130 км бўлган 70 тача сой ва жилғалар қуйилади. Шулардан энг йириги — Кулосиёсой (11 км).