КЎКТОЛ

КЎКТОЛ (Salix cocrulea) — толдошлар оиласига мансуб дарахт ёки бута. Новдалари ва куртаги тўқ қўнғир, туксиз. Барги энсиз, ваштарсимон, тукли. Ён баргчалари ипсимон. Гули бир жинсли, гулқўрғонсиз, тўпгули кучала. Барг чиқиши билан бир вақтда гуллайди. Уруғи майда, узун туклар билан қопланган. Апр. — майда гуллаб, уруғ тугади. Тоғлардаги сойлик ва жилғалар ёқаларида ўсади. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кўп тарқалган.

Prev Article

КЎКТЕПА

Next Article

КЎКЧА