КОЛАС

КОЛАС Якуб [асл исм-шарифи Константин Михайлович Мицкевич; 1882. 22. 10 (3.11), Минск вилояти — 1956.13.8., Минск] — шоир ва жамоат арбоби. Белоруссия халқ шоири (1926). Замонавий белорус адабиёти асосчиси. Белоруссия ФА акад. (1928), вице-президенти (1929—56). Илк шеърлар тўплами — «Эрксизлар қўшиғи» (1908). «Ҳасрат қўшиклари» (1910). «Янги ер» (1923), «Мусиқачи Симон» (1925) достонлари фукаролар урушига бағишланган. «Баликчининг уйи» (1947) достони, «Айрилишда» (3-китоб —1923, 1927, 1954) трилогиясида қишлоқ ҳаёти акс эттирилган. Колас асарлари белорус фольклори ва рус адабиёти анъаналарига яқин. 1941—43 йилларда Тошкентда яшаган, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Шайхзода ва б. б-н ижодий ҳамкорликда ишлаган. Ўзбек халқ оғзаки ижодига оид материалларни йиғиш, ўрганиш ва нашр этиш билан шуғулланган. Тошкентда ёзган «Ўрмонда суд» (1943), «Қасос» (1945) достонлари ва қатор шеърларида ўзбек халқи ҳаёти, унинг уруш йилларида кўрсатган жасорати, Ўзбекистон манзаралари мадҳ этилган. «Танланган асарлари» ўзбек тилида (F. Ғулом, Шайхзода, Зулфия, ва б. таржимасида) нашр қилинган (1943). «Талаш бобо» қиссаси ва «Замин овози» шеърлар китоби ўзбек тилида босилган (1962, 1983). Тошкентдаги кўчалардан бирига унинг номи берилган (1942).

Loading...