КЎЛБОРИЛОН

КЎЛБОРИЛОН, кўлворилон (Viperalebetina) , гюрзақора илонлар оиласига мансуб заҳарли илон. Ўз. 1,6 м гача. Танасининг усти сарғиш ёки қизғишмалла рангда бўлиб, кўпинча кулранг ёки қизғиш кундаланг доғлар билан қопланган. Африканинг шим.-ғарбидан ва Ўрта денгиздаги айрим ороллардан то Покистон ва Шим.-Ғарбий Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларда, Кавказнинг шарқий қисмида, Козоғистон жан. да ва Ўрта Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда Ховос атрофида, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида учрайди. Майда қушлар, сут эмизувчилар ва судралиб юрувчилар билан озиқланади. Тунда фаол. 3 ёшида вояга етади. Заҳари тиббиётда ишлатилади.