КОЛИМА

КОЛИМА — Мексикадаги штат, Тинч океан соҳилининг жан.-ғарбида. Майд 5,5 минг км2 (Ревилья-Хихедо о. лари билан бирга). Аҳолиси 540,6 минг киши (2000). Маъмурий маркази — Колима ш. Рельефи тепалик ва тоғлардан иборат (бал. 1000 м гача). Тез-тез зилзила бўлиб туради. Камбар соҳилбўйи қисмида тропик иқлим. Ўртача ойлик т-ра 24—28°. Йилига 700—900 мм, тоғларда 1300 мм гача ёғин ёғади. Колима — мамлакатнинг қолоқштатларидан. Иктисодий фаол аҳолининг 3/5 қисми қ. х. да банд. Армерия дарёси ҳавзасида мева, шакарқамиш, ер ёнғоқ, тамаки экилади. Озиқ-овқат, тамаки, кўн пойабзал саноати корхоналари бор. Асосий транспорт воситаси т. й. бўлиб, Мансанильо йирик портини Мехико билан боғлайди.

Loading...