КОЛЛЕЖ

КОЛЛЕЖ (инг. college) — 1) Буюк Британия, АҚШ ва айрим бошқа мамлакатларда олий, ўрта, юқори ўрта ўқув юрти (айрим ҳолларда ун-т таркибида). Дастлаб 13-а. бошларида Буюк Брита-нияда вужудга келган;

2) Франция, Швейцария, Бельгия, шунингдек, Африка ва Осиёнинг илгари француз мустамлака империяси таркибига кирган бир қанча мамлакатларидаги ўрта ва тўлиқсиз ўрта ўқув юрти. Францияда дастлабки Коллеж ўрта асрда ун-тларда пайдо бўлди;

3) Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юрти. ЎзРнинг 1997 й. авг. да қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги қонуни ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1998 й. фев. даги қарорига мувофиқ, касб-ҳунар коллежи сифатида ташкил этилган.

Loading...