КОЛЛЕКТОР

КОЛЛЕКТОР (лот. collector — йиғгич) — 1) электр ток частотасини механиқ ўзгартиргич; электр машина ротори (яқори) билан конструктив бирлаштирилган. Бир-биридан ва ротор корпусидан электр жиҳатдан изоляцияланган ток ўтказувчи пластинкалардан иборат. Ҳар қайси пластина якорь чулғамининг бир ёки бир неча ўрамларига уланади. Ротор айланганда Коллектор пластиналари сиртида контакт чўткалари бирин-кетин сирпаниб, чулғамни ташки электр занжирига улайди;

2) ташқи электр занжири билан асбобнинг коллекторли зонасини боғлайдиган транзистор электроди (транзистор Коллектор);

3) канализация тармоғинит канализация ҳовўзларидан оқова сувларини йиғадиган қисми (қувур, ҳовўз). Коллектор йиғма элементлар (бетон, темир-бетон ва керамик блоклар) дан қурилади;

4) алоқа кабели (кабель К.) ёки водопровод, газ ва б. қувурлар ётқизиладиган (умумий Коллектор) ер ости галереяси;

5) баъзи техник қурилмаларнинг номи (мас, ички ёнув двигатели чиқариш Коллектори);

6) бирор нарсани йиғувчи ва тарқатувчи ташкилот ёки шахс (мас, кутубхона К. и).

Prev Article

КОЛЛЕЖ

Next Article

КОЛЛЕНХИМА