КОЛЛЕНХИМА

КОЛЛЕНХИМА (юн. kolla — елим ва enchyma — тўқима) — ўсимликнинг дастлабки механиқ тўқималаридан бири. Колленхима, асосан, икки паллали ўсимликларнинг ўсаётган пояларидаги дастлабки пўстлокда учрайди. Колленхима ҳужайралари тирик бўлиб, тургор ҳолатига чидамлидир. Уларнинг девори, асосан, целлюлозадан иборат. Колленхима, кўпинча, модда тўпловчи ёки ўзлаштирувчи вазифасини бажаради.

Loading...