КОЛЛИЗИОН ҲУҚУҚ — турли дав латларнинг қонунлари (ташқи Коллизион ҳуқуқ) ёки бир давлатнинг норматив актлари (ички Коллизион ҳуқуқ) ўртасидаги коллизия (бир-бирига зидлик)ларни ҳал қилувчи нормалар мажмуи. «Коллизион ҳуқуқ» атамасини дастлаб 17-а. да голланд ҳуқуқшунослари қўллаган, 20-а. да кенг тарқалган. Ташқи Коллизион ҳуқуқ халқаро хусусий ҳуқук таркибига киради. Бир қанча мамлакатлар (Буюк Британия, АҚШ ва б.)да «халқаро хусусий ҳуқуқ» тушунчаси Коллизион ҳуқуқ тушунчаси билан бир хил юритилади. Ички Коллизион ҳуқуқ федератив давлатларда алоида аҳамият касб этади, чунки бундай давлатларда федерал қуқуқ билан федерация субъектлари ҳуқуқи ўртасида қарама-қаршилик пайдо бўлиши мумкин.