КОЛЛОДИЙ

КОЛЛОДИЙ (юн. kollodes — ёпишқоқ, қовушқоқ) — нитроцеллюлозанинг 1:7 нисбатда олинган этил спирти ва эфирдаги 4% ли эритмаси. Рангсиз ёки сарғиш мойсимон суюқлик. Хирургияда боғламларни маҳкамлашда ишлатилади. Коллодийдан эластик материаллар тайёрлаш учун унга 3% канакунжут мойи қўшилади.