КОЛОНЛАР

КОЛОНЛАР (лот. coloni — деҳқонлар) — 1) Қад. Римда қарам аҳоли тоифаси. Қулдорлик хўжалиги инқирозига учрагач, йирик ер эгалари б-н ерсиз ва кам ерли деҳқонлар ўртасида и. ч. муносабатларининг янгича шакли — колонат вужудга келиб, Колонлар меҳнатидан кенг фойдаланила бошлаган. Колонлар ижарага ер олиб, ижара ҳақини дастлаб пул б-н, сўнгра етиштирилган ҳосилнинг бир қисми шаклида тўлаганлар, шунингдек, баъзи натурал мажбуриятларни ўташлари лозим бўлган;

2) илк ўрта асрларда Ғарбий Европада тобе деҳқонларнинг бир тоифаси.

Prev Article

КОЛОМНА

Next Article

КОЛОННА