КОЛОРАДО

КОЛОРАДО — Шим. Американинг Кордильера тоғларидаги плато, АҚШ нинг жан.-ғарбида. Шим.-ғарбда Катта Ҳавза, шарқ ва шим.-шаркдан Қояли тоғлар, жан. дан Мексика ясситоғлиги билан чегараланган. Майд. 300 минг км2. Бал. 1800—2500 м, энг баланд жойи — 3861 м (Хамфрис-Пик тоғи). Токембрий кристалл жинсларидан тузилган. Устини палеозой — палеоген даврларининг қалин чўкинди жинслари қоплаган. Шу сабабли у ерда уран-ванадий рудаларининг конлари топилган. Дарёлар, жумладан, Колорадо дарёси платони ўйиб чуқур даралар ҳосил қилган. Иқлими субтропик континентал, куруқ иқлим. Йилига 200—500 мм ёғин ёғади. Қуруқ дашт ўсимликлари ўсади, нисбатан нам ерларда ўрмонлар учрайди.

Loading...