КОЛОРИТ

КОЛОРИТ (итал. colorito, лот. color — ранг, бўёқ) — тасвирий санъат асарлари (кўпинча рангтасвир) воқеликни реал ва ифодали тасвирлашда рангларнинг ўзаро мутаносиблиги. Воқеликни таъсирли тасвирлаш воситасининг таркибий қисми бўлган Колорит асарнинг ғояси, мазмуни, даври, услуби ҳамда муаллифнинг шахсига боғлиқ. Тарихда воқелик тасвирида маҳаллий ранглар озми-кўпми чекланиб, рамзий ранглардан кўпроқ фойдаланиш (ўрта асрлар санъатида) ва воқеликни барча бўёкларда (унинг ранги, тусй, нурсоя ва б. дан фойдаланиб) рангдор ифодалаш анъанаси шаклланган. Колорит ранглар уйғунлигига кўра, илиқ (қизил, сариқ, зарғалдоқ) ёки совуқ (кўк, яшил, бинафша), сокин ва жиддий, ёруғ ёки тўқ, рангдорлигига кўра, ёрқин, хира ва б. бўлиши мумкин. Ранглар уйғунлиги, унинг тўлдирилиши ва кескинлигига амал қилиб, бетакрор ва мураккаб Колорит яратилади (Веласкес, Тициан, В. И. Суриков, И. Е. Репин, Ўзбекистонлик рассомлардан П. Беньков, Ў. Тансиқбоев, 3. Ковалевская, Ч. Аҳмаров ва б. нинг асарлари).

Нақшларда Колорит бирорта ранг (зангори, яшил, қизил, жигарранг ва б.)нинг ҳукмронлигига асосланилади, қолган ранглар унга бўйсундирилади. Mac, яшил ранг муҳитида барча ранг туслари яшил рангга бўйсундирилади.

Шунингдек, Колорит бирор нарсанинг ўзига хос томонлари мажмуини ҳам англатади. Мас, бадиий асарнинг ўзига хос хусусиятлари (давр, миллийлик ва б.).

Loading...