КОЛЬРАУШ ҚОНУНИ — ионлар ҳаракатининг бир-бирига боғлиқ эмаслик ёки электролитлар эритмаси электр ўтказувчанлигининг чексиз суюлтирилгандаги аддитивлик қонуни. 1879 й. да немис физиги Ф. Кольрауш томонидан тажриба натижалари асосида тасдиқланган. Кольрауш қонунига мувофиқ чексиз суюлтирилган электролитлар эритмасининг эквивалент (моляр) электр ўтказувчанлиги (XJ катионлар ва анионлар ҳаракатчанлиги туфайли содир бўладиган электр ўтказувчанликлар (Хк ва А. а) йиғиндисидан иборат, яъни: Х^=Хк+Ха тегишли ионнинг чексиз суюлтирилгандаги электр ўтказувчанлиги бўлиб, эритмадаги катионлар ва анионлар ҳаракатчанлигининг (/к ва /д) йиғиндисига мос келади (Xj=lA+lK). К. қ. фа-қат ўта суюлтирилган эритмаларга хосдир. Яъни электролитлар эритмаси маълум даражада суюлтирилгандан сўнг ундаги ионлар бир-биридан шу даражада узоқлашадики, улар бир-бирига тўсқинлик қилмай ҳаракатлана олади. Эритманинг концентрацияси ортиши б-н ионлараро тортиш кучаяди, ионларнинг сольватланиш даражаси ўзгаради, электролитнинг ионлаш даражаси ҳам ўзгаради. Натижада ионларнинг ҳаракатчанлиги сусаяди, бинобарин эквивалент электр ўтказувчанлик пасаяди.