КОЛУМБИЯ

КОЛУМБИЯ, Колумбия округи — АҚШдаги федерал (пойтахт) округ. АКШнинг ҳоз. пойтахти Вашингтон ш. ни қуриш учун 1791 й. да Мэриленд штатидан ажратилган ҳудуд. Майд. 0,2 минг км2. Аҳолиси 571,8 минг киши (2001). Округ Потомак дарёсининг сўл соҳилида, Виргиния ва Мэриленд штатлари оралиғида жойлашган. 1878 й. дан округ чегараси Вашингтон ш. нинг муниципал чегараси ҳисобланади.

Prev Article

КОЛУМБИЯ

Next Article

КОЛУМБУС