КОЛУМБИЯ

КОЛУМБИЯ — Шим. Америкадаги дарё. Канада ва АҚШнинг ғарбий қисмида. Ўз. 2250 км, ҳавзасининг майд. 670 минг км2. Кряли тоғлардан бошланиб, Тинч океанга эстуарий ҳосил қилиб қуйилади. Ирмоқлари: Снейк, Кларк-Форт ва б. Кор ва мўзликлардан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 8470 м3/сек. Ўрта ва қуйи оқимида йирик тўғонлар, сув омборлари, ГЭСлар қурилган. Қуйилиш жойидан 450 км масофада кема катнайди. Сугориш ва сув таъминотида, ёғоч оқизишда фойдаланилади. Юқори қисми (Канада ҳудуди) да миллий парклар ташкил этилган, туризм ривожланган. Йирик порти — Портленд. Дарё унга дастлаб 1792 й. да кириб борган Америка кемаси «Колумбия» номи билан аталган.

Prev Article

КОЛОРАТУРА

Next Article

КОЛУМБИЯ