КОЛХИДА

КОЛХИДА — Ғарбий Грузия (Эгриси) нинг юнонча номи. Мил. ав. 6-а. да Колхида ҳудудида Фасис ва Диоскуриада юнон колониялари вужудга келган, 6—2-а. ларда эса Колхида подшолиги бўлган. Кейинги даврларда (19-а. нинг бошларигача) К. Грузияда ташкил топган турли давлатлар таркибига кирган (яна қ. Грузия).

Loading...