КОМА

КОМА (юн. кота — чуқур уйқу) , коматоз ҳолат — ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолат; марказий нерв системаси фаолиятининг издан чиқиши, бутунлай ҳушдан кетиш, ташки таъсиротларга жавоб бермаслик ва организмнинг ҳаёт учун муҳим функциялари бошқарилишининг бузилиши билан ифодаланади. Одатда, Комадан олдин кома олди ҳолати кузатилади, бунда нафас олиш ва томирлар тонуси ўзгаради, пульс секинлашади, иссиқликни идора этиш (терморегуляция) бўзилади. Марказий нерв системаси касалликлари (инсульт, мия ўсмаси, бош мияга қон қуйилиши, мия кўпчиши ва б. жароҳатлар), баъзи юқумли касалликлар (инфекци-он менингит, энцефалит), шунингдек, буйрак ва жигар касалликларида турли заҳарларнишлар (доридан, алкоголдан) Комага сабаб бўлади. Команинг қандай юзага келишидан қатъи назар, унинг асосида бош мия пўстлоғи фаолиятининг бузилиши (бош мияда қон ҳамда орқа мия суюқлиги айланишининг бузилиши, мия ички босимининг кўтарилиши, минераллар ва кислота-ишқор мувозанатининг айниши ва б. па-тологик жараёнлар ётади. Кома ҳолати турли касалликларнинг ўзига хос аломатлари билан кечади. Команинг мия Комаси, уремик Кома, буйрак Комаси каби турлари бор. Лекин «Кома» термини аксари қандли диабет оқибатида келиб чиқадиган оғир ҳолатни ифодалаш учун ишлатилади (диабетик Кома). Оғир Кома терминал ҳолат ҳисобланади. Даво Комага сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат. Кома хрлатидаги бемор дарҳол касалхонага ётқизилади ва зудлик билан тегишли даво чоралари кўрилади.

Loading...