КЎМАКЧИ — ёрдамчи сўзларнит бир тури. Гапда от ёки отлашган сўзлардан кейин келиб, восита, мақсад, сабаб, вақт, макон синтатик муносабатларни ифодалаш учун қўлланади. Кўмакчи аслида мустақил сўзлардан ҳосил бўлган. Шунга кўра, 2 гуруҳга бўлинади:
1) соф (асл) Кўмакчи ;
2) функциовал Кўмакчи (кўмакчи вазифасида қўлланувчи сўзлар). Соф Кўмакчи мустақил луғавий маъноларини батамом йўқотган ёрдамчи сўз бўлиб, бошқа сўзлар билан бириккан ҳолда турли муносабатларни англата-ди: сайин, орқали, туфайли, янглиғ, билан ва б. Функционал Кўмакчи мустақил маъноли сўзлар бўлиб, маълум уринлардагива кўмакчи сифатида қўлланади. Функциовал Кўмакчининг морфологик шакл ва маъно хусусиятига кўра турлари:
1) от Кўмакчи (томон, ён, ўрта ва б.); 2) с и фат Кўмакчи (бошқа, қарши, ташқари ва б.);
3) феъл К. (кўра, қараб, буйлаб ва б.); 4) равиш К. (бурун, аввал, илгари ва б.).