КОМАНЧИ

КОМАНЧИ (юта индейслари тилида — душманлар; ўзларини пемена — ҳақиқий одамлар деб атайдилар) — АҚШдаги шошонлар гуруҳига мансуб индейс халқи. Оклахома штатининг жан.ғарбидаги резервацияларда яшайдилар. 6 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Диндорлари — протестантлар.

17-а. охири — 18-а. бошларида Қояли тоғларнинг шарқий ён бағирларидан Норт-Платт дарёси бўйларига кўчиб ўтишган. Улар юта қабиласидан отни хонакилаштиришни ўзлаштириб, отда бизон овлаш билан машғул бўлганлар. 18-а. ўрталарида дакоталар томонидан Арканзас дарёсининг жан. га сиқиб чиқарилган. Уичита ва кайова қабилалари билан иттифоқ бўлиб ерларини тортиб олаётган мустамлакачиларга қарши кураш олиб борганлар. Команчилар жан. текисликлардаги энг қудратли қабилага айланган. 19-а. бошида Команчи ларнинг сони 10—12 минг кишини ташкил этган. 1875 й. К. ларнинг қаршилиги бостирилган, тирик крлганлари (1400 га яқин киши) соқчилар (конвой) назорати остида Оклахома штатидаги резервацияларга жўнатилган. Асосан, қорамол етиштириш, қ. х. ишларида ёлланма ишчи бўлиб ишлаш ва ўз ерларини америкаликларга ижарага бериш билан шуғулланадилар.

Prev Article

КОЛЬРАБИ

Next Article

КОМБАХШ