КОМБАЙН (инг. combine — бирлашиш) — иш цикли, одатда, тайёр маҳсулот и. ч. билан тугалланадиган бир неча механизмдан ташкил топган машина, машина агрегати; турли йўсиндаги бир неча ишларни бир йўла бажаради. Комбайн кўп тури уй-рўзғорда, қ. х. да, кон ва ер қазиш ишларида қўлланади, мас, Кон комбайни, Дон комбайни.