КОМБИНАЦИОН ЛАЁҚАТ

КОМБИНАЦИОН ЛАЁҚАТўсимлик линиялари ёки навларининг дурагай комбинацияларда ўзаро бирикиб, у ёки бу белги ва хусусиятлар турлича ифодаланган авлод (Ғ,) бериш қобилияти. Комбинацион лаёқатни аниқлаш — кўпгина қ. х. ўсимликларида гетерозисам амалга оширишга каратилган селекциянинг муҳим босқичидир. Умумий ва хусусий Комбинацион лаёқат фаркланади. Умумий Комбинацион лаёқат ўрганилаётган навнинг барча дурагайларидаги гетерозиснинг ўртача катталиги билан ўлчанади ва генларнинг аддитив (жамланган) таъсири туфайли юзага чиқади. Хусусий Комбинацион лаёқат кутилган ўртача самарадан четланган баъзи комбинациялар билан ўлчаниб, генларнинг ноаддитив ўзаро таъсирлари туфайли вужудга келади (қ. Доминантлик, Эпистаз).