КОМЕДИЯ

КОМЕДИЯ (юн. komodia — хушчақчақ оломон) — ҳодиса, воқеа ва хусусиятлар кулгили кўрсатилган драма тури. Комедияда ижтимоий ҳаётдаги нуқсонлар, кишиларнинг онги ва характеридаги ярамас хусусиятлар кулги воситаси билан танқид этилади, жамият ҳаётидаги эскириб қолган ҳодисаларга зарба берилади. Ҳаётнинг ривожланиш қонуни олдида умри тугаган нарсалар, сарқитлар кулгили аҳволга тушиб қолади. Бўларни қаламга олиш орқали Комедия яра-тилади.

К. Юнонистонда худо Дионис шарафига ўтказилган халқ байрамларида пайдо бўлган. Ёрқин сиёсий Комедиялар яратган Аристофан (мил. ав. 5—4-а. лар) Комедиянинг «отаси» ҳисобланади. Кдц. Римда (мил. ав. 3—2-а. лар) Плавт ва Теренций атокли Комедия чилар бўлишган. Уйғониш даври Европа адабиётида В. Шекспир ва Б. Жонсон (Англия), Лопе де Вега (Испания) К. лари катта ўрин тутади. 17—18-а. ларда Комедияда реалистик майлларнинг кучайишида Ж. Б. Мольер ва П. Бомарше (Франция), К. Гольдони (Италия), Г. Лессинг (Германия), Р. Шеридан (Англия) ижоди қўл келди. Комедиянинг 19—20-а. лардаги ривожи Б. Шоу, Б. Брехт, Ш. О’Кейси, Б. Нушич, Ж. Анут, Н. Гоголь ва б. ижоди билан боғлиқ.

Ўзбек адабиётида Европа адабиёти андозасидаги Комедиялар 20-а. да пайдо бўлди. Бу жанр тараққиётига – Ҳамза («Майсаранинг иши»), Абдулла Қаҳҳор («Тобутдан товуш»), Сайд Аҳмад («Келинлар қўзғолони»), Эркин Воқидов («Олтин девор»), Ҳамид Ғулом («Тошболта ошиқ»), Баҳром Раҳмонов («Сурмахон»), Шароф Бошбеков («Темир хотин») ва б. муносиб ҳисса қўшдилар.

Комедиянинг ҳар хил турлари бор. Воқеалар чалкашлиги туфайли томошабинда кулги туғдирадиган (В. Шекспирнинг «Хатолар комедияси»), қаҳрамонлар кулгили ҳолатларга тушган (Ҳамза, «Майсаранинг иши»), кишилар характеридаги бемаъни хусусиятлар кулгили қилиб кўрсатилган (Мольер, «Тартюф»; А. Қахлор, «Аяжонларим»; Э. Воҳидов, «Олтин девор») К. лар мавжуд. Шунингдек, Комедиялар кулгининг тавсифига кўра, сатирик (воқелик, шахслар сатира қамчиси остида ғазабнафрат уйғотадиган, заҳархандали қилиб ифодаланган — Н. Гоголь, «Ревизор», А. Қаҳҳор, «Тобутдан товуш»), юмористик Комедия (воқелик, шахсларнинг айрим жиҳатлари беозор кулги туғдирадиган Комедия — Гоцци, «Маликаи Турандот», Сайд Аҳмад, «Келинлар қўзғолони», Ҳамид Ғулом, «Тошболта ошиқ») ва трагикомедия (трагик ва комик ҳолатлар мужассамлашган — Р. Муҳаммаджонов, «Суюнчи» фильми) турларига бўлинади. 20-а. да Комедиянинг трагикомедия (Л. Пиранделло, Ж. Ануй), трагифарс (Э. Ионеско) жанр шакллари майдонга келди.

Ад.: Фе д Н . Б ., Искусство комедии, или Мир сквозь смех, М, 1978.

Loading...