
КОМИК
КОМИК — ҳажвий роллар ижро этувчи актёр; саҳна амплуаси. Комик халқ майдон театрида марказий ижрочи ҳисобланиб, халқ юмори ва теран фикрларини тарқатиб юради. Муболаға ишла-тиб қаҳрамонини кўпроқ кулгили қилиб кўрсатади.
Уйғониш даври театрида, айниқса, У. Шекспир асарлари (мас, «Қирол Лир») да Комик роллар (ижрочиси масхара дейиладиган) фалсафий ва драматик мазмун б-н бойитилган. Классицизм К. ни трагедия (фожиа) жанридан четлаштирди. Лекин Ж. Мольернинг асарлари (мас, «Скапен найранглари»)да халқнинг ақл-заковатини ифодаловчи, хушчақчақ қахрамонлар (Скапен ва б.) ҳукмрон табақаларнинг кирдикорларини сатира, юмор элементлари орқали фош қилганлар. Аста-секин Комикнинг вазифа ва воситалари ўзгариб, бойиб борган. 19-а. театрида ижтимоий сатира вазифаси ва айни вақтда илғор драмадаги инсонпарварлик тенденцияларни очиб бериш Комик зиммасига юклатилган. Айниқса, 20-а. да Комик санъати мазмунан бойиб, қаётийлик, чуқур психологик ижро билан бир қаторда халқ театри анъаналари асосида бойиб борди.
Комик амплуаси ўзбек анъанавий театри (масхарабозлик, қизиқчилик, қўғирчоқбозлик) томошаларида қадимдан мавжуд бўлган. Ўзбек актёрлик санъати ҳажв ва ҳазил йўналишида ривожланган. Зокир эшон, Комилқори қизиқ, Тўла масхара, Нормат қизиқ, Матхолик қизиқ, Мизроб масхара, Охунжон қизиқ, Юсуфжон қизиқ каби йирик Комик актёрлар ижод қилганлар. Кейинчалик М. Мирокилов, Ҳ. Исломов, Р. Пирмуҳамедов, С. Хўжаев, Ғ. Аъзамов ва б. халқ масхарабозлик санъати тажрибаларига суянган ҳолда ўз ижро услубларини яратганлар. Ҳоз. кунда уларнинг анъаналарини Ъ. Ихтиёров, Э. Каримов, Ҳ. Тожибоев, О. Асомов, М. Холмедов, Б. Муҳаммадхужаев қабилар давом эттирмоқдалар.
Ад. : К, о д и р о в М ., Масхарабоз ва қизиқчилар санъати, Т., 1971.
Муҳсин Қодиров.