
КОМИЛОВ
КОМИЛОВ Кабир (1911.19.11 – Тошкент — 1998.27.12) — ҳуқуқшунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1989). Тошкент юридик ин-тида ўқиган (1935—39). Адлия халқ комиссарлиги тизимида ишлади: Ўзбекистон ССР Адлия вазири (1944—47), республика Олий суди раиси (1947—50). Ўзбекистон ФА Ҳуқуқ бўлимида (1951—58) катта илмий ходим, Ўзбекистон ФА Президиумида илмий котиб муовини (1960—66). Ўзбекистон ФА Фалсафа ва ҳуқуқ ин-тида катта илмий ходим (1958—60), шўъба мудири (1968 й. дан). Комилов маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши тўғрисидаги қонунларни ҳаётга жорий этишнинг ҳуқуқий муаммолари устида и. тлар олиб борди.