КОМИЛОВА Ҳалима Олимовна

КОМИЛОВА Ҳалима Олимовна (1926.24.12, Марғилон — 1984.29.3, Тошкент) — балет артисти, раққоса. Ўзбекистон халқ артисти (1967). Уста Олим Комиловнинг қизи. Ўзбек опера ва балет театри (Навоий театри) қошидаги балет студиясини (1948), Катта театр (Москва) қошидаги хореография билим юртини (1951) тугатган. 1942 й. дан Навоий театрида ишлаган. 1982 — 84 й. лар Тошкент хореография билим юртида педагог. У яратган образлар ўзининг бадиий юксақлиги, кучли драма-тизми, турли характердаги қаҳрамонлари феъл-атворини, ички дунёсини нафис ҳаракатларда усталик билан очиб бериш, миллий мумтоз рақсларни алоҳида маҳорат билан ижро этиши билан аж-ралиб туради. Энг яхши партиялари: Зарема (Б. Асафьев, «Зарема»), Бал маликаси (Р. Глиэр, «Мис чавандоз»), Лола (Г. Мушель, «Раққоса»), Сирень парией, Одиллия (П. Чайковский, «Уйқудаги гўзал», «Оққуш кўли»), Ойниса (Б. Гиенко, Д. Зокиров, «Ойниса»), Китри, Кўча раққосаси (Л. Минкус, «Дон Кихот»), Кармен (М. Равель, «Болеро») ва б. К, айниқса, ўзбек, тожик ва б. шарқ халқлари рақсларидаги лирик жўшқинлик, шўх, айни пайтда нафис равон ижроси, ҳаракатларидаги чаққонлик б-н томошабинлар эътиборини қозонган: «Занг», «Ларзон», «Эй нигорим», «Роҳат», «Тоғли Бадахшон», «Муножот», «Пилла рақси», «Шодиёна», «Танавор», «Ҳиндча», «Арабча», «Испанча» рақслар шулар жумласидан. Жаҳон ёшлари ва студентларининг 3-фестивали (Берлин, 1951) лауреати.