Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КОМИЛОВА Хосият Комиловна

КОМИЛОВА Хосият Комиловна (1912.25.4, Қўқон – 1961.27.12, Тошкент) — тилшунос олима. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1952), филол. фанлари номзоди (1944), ҳоз. СамДУнинг филол. ф-тини тугатган (1935). Бухоро педагогика ин-тида кафедра мудири (1935—39), Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида катта илмий ходим (1944—61). Комилова ўзбек тилининг орфографияси, морфология ва синтаксиси соҳаларида и. т. ишлари олиб борган («Ўзбек тилида тушум келишиги вазифалари» ва б.). У йирик мутахассис олимлар томонидан тайёрланиб нашр этилган «Ҳозирги замон ўзбек тили» (лексикология, фонетика ва морфология) номли монографик асар ҳаммуаллифи.

Ас: Сон ва олмош, Т., 1953; Гапда сўзларнинг боғланиши, Т., 1955.