«КЎМИР» АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАСИ — Ўзбекистонда йирик кўмир қазиб олиш ва сотиш акциядорлик бирлашмаси. Бошқаруви Тошкент ш. да жойлашган. «Ўзбекэнергия» давлат-акциядорлик компанияси таркибига киради. Дастлаб 1927 й. да «Ўрта Осиё кўмир» («Средазуголь») кти номида ташкил этилиб, Ўрта Осиё республи-каларидаги барча кўмир конларини бошқарган. 1994 й. дан ҳоз. акциядорлик бирлашмаси. Қўнғир кўмир, тош-кўмир, тошкўмир брикетлари, ер ос-тида кўмирдан газ, бойитилган каолин ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бирлашма таркибида кўмир қазиб олувчи «Ангрен», «Апартак» очиқ конлари, 9-шахта, «Шарғун», «Бойсун» шахталари, «Еростигаз» стяси ва 20 га яқин корхоналар, ташкилотлар, ак-циядорлик жамиятлари бор. Бирлаш-мада 2001 й. да жами 2711 минг т кўмир (2619 минг т қўнғир кўмир, 92 минг т тошкўмир) қазиб олинди, 47 минг т кўмир брикетлари, 63 млн. м3 ер ости гази ишлаб чиқарилди. Бирлашмада 10 мингга яқин киши меҳнат қилди (2001). 1996 й. дан буён АҚШ, Япония ва Германия фирмалари шартнома асосида кон ускуналари етказиб бермокда. Бирлашма таркибида Ўзбекистон — Германия «Каолин» қўшма корхонаси ташкил этилган. 1999 й. да йилига 200 минг т бойитилган каолин ишлаб чиқарувчи ф-ка ишга тушди. 2001 й. да 10,1 минг т каолин экспорт қилинди.
Ҳамроқул Хурсанов.