КОМИССИЯ

КОМИССИЯ (лот. commissio — топшириқ) — 1) коллегиал орган, биронбир вазифани бажариш (сайлов К. си, ҳисоб К. си, таф-тиш Комиссияси) ёки махсус тадбирлар ўтказиш учун тузилади;

2) Фуқаролик ҳуқуқида — шартнома; унга кўра, бир томон (комиссионер) 2-томон (комитент)нинг топшириғига биноан муайян ҳақ эвазига ўз номидан, лекин комитентнинг манфаати ва ҳисобига 3-шахс б-н битим тузади.

Loading...