КОММУТАЦИЯ (лот. commutatio — ўзгартириш) — 1) электр занжирлари ва уларнинг қисмларида симлар, кабеллар, машиналар, трансформаторлар, аппаратлар ва асбобларни махсус қурилмалар ёрдамида алмашлаб улаш. Электр занжиридаги ток йўналишини калитлар, контакторлар, реле ва б. қурилмалар ўзгартиради;
2) ҳисоблаш машиналарини ҳар бир янги масалани ечиш учун қайта созлаш;
3) электр ст-я ва кичик ст-яларнинг тўғри ва узлуксиз ишлашини таъминлаш учун машина, трансформатор, аккумуляторлар батареяси, аппаратлар (узгич-улагич, муҳофаза релелари, ўлчаш трансформаторлари ва б.)ни электрга улаш.