КОМПАНИЯ

КОМПАНИЯ (франц. compagnie) — иқтисодий фаолият (и. ч., савдо, воситачилик, молия, суғурта ва б.) олиб бориш учун уюшган юридик ва жисмоний шахслар, тадбиркорлар бирлашмаси. Компания дейилганда бирлашмалар, ширкатлар, хўжалик жамиятлари, фирмалар, корпорациялар, яъни турли ташқилий-ҳуқуқий шаклларга эга бўлган корхоналар тушунилади. Компания юридик шахс мақомига эга бўлади. Компания шерикчилик, корпорация тамойиллари, тадбиркорлик фаолиятининг бошқа тамойиллари бўйича фаолият курсатиши мумкин.

Loading...