КОМПАС

КОМПАС (итал. compasso — ўлчайман) — географик (ҳақиқий) ёки магнит меридианининг йўналишини аниқлашда қўлланиладиган асбоб. Магнитли, гироскопик Компас, қуёш К. и, радио ва астрорадио Компаси бўлиши мумкин. Магнитли К . магнитланган милнинг шимол-жан. йўналишида магнит меридиани бўйлаб жойлашиши хоссасига, гироскопик Компас эркин осилган ва махсус мослама ёрдамида тез айланадиган роторнинг ўқи географик меридиан текислигида мустақил жойлаша олишига, қуё ш К. и (ёки астроном и к К.) Қуёш ҳаракатини узлуксиз кўзатиб туришга, рад и оком пас радиост-ялар тарқатадиган радиотўлқинларни маълум йўналишда қабул қилишга, астрорадиокомпас Қуёшдан тарқаладиган радионурларни қабул қилишга асосланган. Бўлар орасида магнитли Компас энг қадимийси. Унинг асосий камчилиги шуки, ҳамма вақт магнит ва географик қутблар йўналишлари фарқини ҳисобга олиш керак бўлади. Қутбларда уни ишлатиб бўлмайди. Компас денгизда сузишда, авиация, геодезия, топография, кон ва ҳарбий ишларида қўлланилади.