КОМПЛЕКС СОНЛАР — а + b кўри нишидаги сонлар; бунда а ва b ҳақиқий сонлар, / эса мавҳум бирлик, i2 — — 1 шартни қаноатлантирувчи мавҳум бирлик а К. с. нинг ҳақиқий қисми, b эса мавҳум қисми дейилади; b=Q бўлганда Комплекс сонлар ҳақиқий, feO ва а=0 бўлганда Комплекс сонлар — соф мавҳум сон бўлади. Ҳар бир а+b К. с. геометрик жиҳатдан текисликнинг координаталари а ва b дан иборат нуқталари орқали тасвирланади. Агар бу нуқтанинг қутб координаталарини г ва j орқали белгиласак, у ҳолда мос Комплекс сонларни (rcos
кўпайтириш қулай: К. с. кўпайтиришда уларнинг модули кўпайтирилади, аргументлари эса қўшилади. Бу қоидадан инглиз математиги И. Муавр формуласи келиб чиқади: (cosq> + s’mcp)» = cos»p + / sin np.
Комплекс сонлар с тўплами алгебраик»ёпиқ майдон ҳосил қилади ва у майдон С билан белгиланади. С майдон ҳақиқий сонлар майдонининг кенгайтирилганидир. Тарихан Комплекс сонлар иккинчи даражали тенгламаларни ечиш муносабати билан киритилган. Куб тенгламанинг хақиқий илдизларини топиш масаласи Комплекс сонлар устида амаллар бажаришни талаб қилади.