КОМПОНЕНТЛАР

КОМПОНЕНТЛАР (термодинамика ва кимёда) , мустақил компонентлар — термодинамик системани ташқил этадиган, кимёвий жиҳатдан индивидуал ҳисобланадиган моддалар. Компонентлар деганда системани ташқил этадиган моддаларнинг умумий сони эмас, балки унинг ҳар қандай фазасининг таркибини ифодалаш учун етарли бўлган моддалар сони тушунилади. Мас, кальций оксид (СаО) ва карбонат ангид-рид (СО2)дан ташқил топган системада СаО + СО2 ^± СаСО, реакциясига мувофиқ кальций карбонат (СаСО2) ҳосил бўлади. Бу системада СаО ва СО, мустақил Компонентлар, СаСО3 эса шу Компонентларнинг бирикиш маҳсулидир. Шунингдек, СаО ва СаСО3 ни тенг хуқуқли Компонентлар, СО, ни эса СаСО3 нинг термик диссоциацияси маҳсули деб қараш мумкин. Кимёвий системаларни ташқил этадиган моддалар ўзаро реакцияга киришади ва шу сабабли бу системаларда Компонентлар сони ташқил этадиган моддалар сони билан рўй бериши мумкин бўлган мустақил реакция сони орасидаги фарқ билан аниқланади. Агар системани ташқил этадиган Компонентлар ўзаро реакцияга киришмаса, бу система физик система дейилади (мас, бензол-глицериннинг суюқ аралашмаси). Бундай системаларда Компонентлар сони системани ташқил этувчи моддалар сонига тенг. Компонентлар сонига караб 1 компонентли, 2 компонентли, 3 компонентли ва кўп компонентли системалар бўлади. Компонентлар тушунчасини фанга 1875—76 й. ларда америкалик физик Ж. И. Гиббс киритган.

Loading...