
КОМПРЕССОР
КОМПРЕССОР — ҳаво ёки газни сиқадиган ва босим остида ўзатадиган қурилма. Тўзили шига кўра, поршенли, ротацион, марказдан қочирма, уқавий ва оқимли; сиқиладиган газ хилига қараб, ҳаво ва кислород К. лари; босимга қараб, паст (0,3—1 МЯ/м2), ўрта (10 МЯ/м2 гача) ва юқори (10 МЯ/м2 дан юқори) босимли хилларга бўлинади. Ҳавони 12 кПа босимгача сиқадиган машиналар вентиляторлар, 0,3 МПа гача сиқадигани ҳаво пуфлагичлар дейилади.
Поршенли Компрессор, асосан, иш цилинд-ри ва поршендан иборат. У бир ва кўп цилиндрли, цилиндрлари вертикал, горизонтал, V-симон ва W-симон ўрнатилган, бир ёқлама ёки икки ёклама ишлайдиган, бир ёки кўп босқичли бўлади. Газ цилиндрнинг ички деворлари билан илгариланмақайтма ҳаракат қиладиган поршень орасида қисилади. Ротацион Компрессорда айланувчи бир ёки бир неча поршень — ротор иш органи ҳисобланади. Уларда сўрилган газнинг хажми роторда эксцентрик жойлашган сирпанувчи пластина билан цилиндр орасида (пластина-винтсимон ротор орасида (винтли Компрессор) камаяди. М арказдан қочирма Компрессорда роторнинг иш ғилдирагига айланма ҳаракат берадиган газ, аввал марказдан крчма куч таъсирида, сўнгра ҳаракат тезлигининг пасайиши натижасида (ҳалқа диффўзорда) сиқилади. Ў қа вий Компрессорда газ ўққа параллел силжийди. Бунда газ ротор кўраклари билан корпуснинг кўзғалмас кўраклари орасида сиқилади. Марказдан қочирма ва уқавий Компрессорни турбокомпрессорлар ҳам деб аталади. Оқимли Компрессор ларнинг тузилиши ва ишлаши оқимли насосларга ўхшаш, аммо босим даражаси насосникидан юқори. Бунда иш муҳити сифатида, кўпинча, сув буғидан фойдаланилади. Компрессорлар саноатнинг кўп тармоқларида ишлатилади.