КОМПЬЮТЕР ТОМОГРАФ

КОМПЬЮТЕР ТОМОГРАФ — объектлар (мас, одамнинг ички аъзолари, саноат маҳсулотларининг ички ту-зилиши) ни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган қурилма. Бунда ҳар хил нурлар билан ёритиш ва ҳисоблаш усуллари ёрдамида олинган объект ички тузилишининг қатлам-қатлам тасвирлари (томограммалар) ўрганиб чиқилади ва объект ҳақида тегишли хулоса чиқарилади (қ. Томография). АҚШ олими А. Кормак томонидан 1963 й. ишлаб чиқилган, бошқа олимлар томонидан такомиллаштирилган. Компьютер томограф тиббиётда, турли саноат тармоқларида қўлланади.