КОМПЬЮТЕР

КОМПЬЮТЕР (инг. computer — ҳисоблайман) — олдиндан берилган дастур (программа) бўйича ишлайдиган автоматик қурилма. Электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) билан бир хилдаги атама. Бирок, Компьютер ҳисоблаш ишларини бажаришдан ташқари унинг функцияси анча кенг. ЭҲМларнинг ривожланишида Компьютернинг бир неча авлодларини кўрсатиш мумкин. Бу авлодлар элемент турлари, конструктив-технологик хусусиятлари, мантиқий тузилиши, дастур таъминоти, техник тафсилотлари, техникадан фойдаланишнинг қулайлик даражаси билан бир-биридан фарқ қилади. Компьютернинг дастлабки авлодида (Урал-1, Минск-2, БСЭМ-2) асосий элемент электрон лампа бўлгани учун у жуда катта жойни эгаллаган эди. Сўнгра бу лампа ўрнида транзисторлар ишлатилган Компьютер (Раздан-2, М-220, Минск-22 ва б.), интеграл микросхемалар ишлатилган Компьютер (IBM-360, 1BM-370, (АҚШ), ЕСЭВМ (Россия) ва б., интеграция даражаси катта бўлган интеграл схемалар урнатилган шахсий Компьютерлар пайдо бўлди. Шахсий Компьютер (микро ва – микро ЭҲМ) тушунчаси 20-а. 70-й. лар охиридан бошлаб кенг тарқала бошлади. Шахсий Компьютернинг кейинги авлодларида микроэлектрон ва биосхемалардан фойдаланилди; уларнинг ҳажми китоб катталигидек ҳажмтача кичрайди, массаси эса 3,5 кг гача камайди. 1981 й. IBM (Ай-Би-Эм) фирмаси шахсий Компьютернинг янада такомиллашган моделларини ишлаб чикара бошлади. Кейинчалик бошка фирмалар IBM билан PC бириктирилган Компьютерни, Apple фирмаси эса Macintosh («Макинтош») ёки оддийгина «маки» деб аталадиган Компьютерни яратишди. 21-а. бошларида дунёда ўнлаб млн. шахсий Компьютерлар, 1 млн. га яқин ЭҲМ (шу жумладан, бир неча ўн суперЭВМ) бўлган. Компьютерлар масалаларни ечишда фойдаланиладиган компонентлар (таркибий қисмлар) таркиби ва тавсифи жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Мураккаб масалаларни ечишда кучли қурилмалар урнатилган Компьютер дан, қужжатларни босишда ҳарф босиш қурилмаси бўлган Компьютердан фойдаланилади. Исталган Компьютер тизимлар блоки, монитор ва клавиатурадан иборат бўлади. Керак бўлганда бўлардан ташқари бошқа қурилмалар ҳам уланади. Тизимлар блоки да Компьютернинг ишлаши учун зарур муҳим қисмлар (дискни юриткич, винчестер — қаттиқ диск, мантиқий амалларни бажарувчи микросхемалар) бўлиб, унга қолган қурилмалар уланади. Монитор (дисплей) матн ва турли тасвир куринишидаги ахборотларни экранда акс эттиради. Клавиатура К. га буйруқ ва турли ахборотларни киритади. Кўпинча, Компьютер таркибига «сичқон» манипулятори ва принтер киритилади. «Сичқон» икки ёки учта кнопкаси (тугмаси) бўлган қурилма бўлиб, унинг ёрдамида Компьютер ишини осонлаштиради. Принтер эса ахборотларни қоғозга тушириш учун хизмат қилади. Замонавий Компьютерлар, асосан, тўрт қурилма: бошқариш, процессор, хотира ва киритиш-чиқариш қурилмаларидан иборат. Бошқариш қурилмаси Компьютернинг барча қурилмалари ишини мувофиклаштиради ва бошқаради. Процессор К. нинг асосий қурилмаси бўлиб, ахборотларга ишлов беради, яъни ҳисоблаш амаллари, солиштириш ва узатиш каби арифметикмантиқий амалларни бажаради. Бу қурилма бажарадиган амаллар дастурлар орқали белгиланади. Хотира қурилмаси ахборотларга ишлов бериш вақтида уни сақлаш учун хизмат қилади. Фойдаланаётган дастурлар ички хотирада, узоқ, муддат сақланадиган ахборотлар ташқи хотира (дискеталар)да сақланади. Ички ва ташқи хотираларда ахборот алмашинуви киритиш – ч иқариш қурилмалари ёрдамида амалга оширилади.

Компьютер ўйинлари ҳам кенг тарқалган. Уларнинг мингдан ортиқхили мавжуд; улар ёрдамида кўп нарсаларни амалий билиб олиш ва амалий тажрибаларни орттириш мумкин (қ. Компьютер ўйинлари). К. нинг универсаллиги ахборотни аниқ мақсад йўлида қайта ишлай оли-шига, инсон фаолиятининг турли соҳаларида и. ч. ни тубдан ўзгартиришга, кишиларнинг ишини осонлаштиришга имкон беради. Об-ҳавони олдиндан айтиб беришда метеостялар ва сунъий йўлдошлардан келадиган ахборотларни йиғиб ва таҳлил қилиб, жуда катта ҳисоблаш ишларини бажаради ва инсон учун қулай бўлган шаклда ифодалайди (қ. Интранет, Интернет, Компьютер тармоғи).

Ад.: Хол матов Т.,Тайлақов Н., Информатика ва ҳисоблаш техникаси Т., 2001.

Loading...