КОМПЬЮТЕР ВИРУСИ

КОМПЬЮТЕР ВИРУСИ — ЭҲМ нинг хавфли «дастури». Компьютер эгасини огохлантирмай ва унинг истагига қарши унинг дастурига «жойлаштирилади» ва зарядланган файлни навбатдаги қўйишда кўпаяди. Компьютер вируси компьютернинг рисоладаги иш меъёрини бузади, маълумотларни ўчириб юборади, дисплей (монитор) экранидаги тасвирни бузади, ҳисоблаш жараёнини секинлаштиради. Компьютер вируси дастурини ишлаб чиқувчилар 20-а. 80-й. лари бошида АКШда пайдо бўлди, кейин дунёнинг барча мамлакатларига тарқалди. Компьютер вирусига қарши курашиш учун махсус дастурлар ишлаб чиқилади.