КЎН-ПОЙАБЗАЛ САНОАТИ

КЎН-ПОЙАБЗАЛ САНОАТИ — енгил саноатнпнт ҳайвонлар терисидан юмшоқ ва қаттиқ чарм тайёрлайдиган ҳамда табиий ва сунъий чармдан пойабзал ишлаб чиқарадиган тармоғи. Бундан ташқари, чармдан кийим-бош, эгар-жабдуқ, атторлик буюмлари, тўқимачилик машиналари ва б. маши-валар учун деталлар тайёрланади.

Тараққий этган мамлакатларда кўнпойабзал буюмлар 19-а. нинг 2-ярмидан саноат усулида тайёрлана бошланди. Кўн и. ч. да дастлабки чарм тайёрлаш ва пардозлаш жараёнларининг бир қисми механизациялаштирилди, 19-а. нинг 80—90-й. ларида эса чармни хром тузлари билан тезкор ошлаш усули жорий этилди. Бу янгилик терини ошловчи ўсимлик материаллари билан ибтидоий содда усулда ошлаб, чарм тайёрлашни сиқиб чиқарди. Пойабзал и. ч. да механизациялаш жараёни 19-а. нинг 50-й. ларида пойабзал тановари (устки қисми)ни тайёрлашда тикув машиналаридан фойдаланиш билан бошланди. Шу пайтдан то 19-а. нинг охиригача пойабзаллар тайёрлаш жараёнларини механизациялаштирадиган махсус машиналар ҳам ихтиро этилди.

19-а. нинг охирига қадар Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда кўнчилик, пойабзал тикиш ҳунармандчиликнинг қад. тури сифатида ўз анъаналарига эга бўлган. Қадимдан пойабзал тикувчи косиблар қўлда ҳар хил андоза ва турда этик, махси, кавуш тикканлар. 20-а. нинг 20-й. ларидан пойабзал сано-ати корхоналари пайдо бўлиши билан туфли, ботинка, сандал, шиппак, пий-ма, калиш ҳамда махсус иш пойабзаллари ишлаб чиқара бошланди.

Чарм и. ч. тармоғидаги биринчи энг йирик корхонаТошкент кўн з-ди 1928 й. да ишга туширилди. 1941—45 й. ларда Хонободда (Андижон вилояти) тери ишлаш з-ди, пўстин учун қўй терисини ошлайдиган 2 корхона, 1996 й. Тошкентда янги кўн з-ди қурилди.

1927 й. Тошкентда биринчи пойабзал ф-каси иш бошлади. 1935 й. да Тошкентда яна бир пойабзал ф-каси, Бу-хоро (1938), Самарқанд (1938), Тўрткўл, Термиз (1939), Андижон, Қўқон, Чирчиқ (1942), Наманган (1940), Янгийўл (1943) ш. ларида кичикроқ пойабзал ф-калари фойдаланишга топширилди. 1940 й. га келиб республикада кенг тармоқли пойабзал саноати шаклланди.

20-а. нинг 60-й. ларидан Поп резина пойабзал ф-каси (I960), Фарғона пойабзал ф-каси (1969), Қўқон кўн з-ди (1972), Фарғона сунъий чарм з-ди (1974) ишга туширилди. Тошкентда 1-ва 2-пойабзал ф-калари, Чирчиқ, Қўқон пойабзал ф-калари кенгайтирилди ва қайта жиҳозланди, корхоналар маҳсулот турлари бўйича ихтисослашди. Республика бўйича 1980 й. да 30,3 млн. жуфт чарм пойабзал ишлаб чиқарилди ва унинг деярли ярмини болалар пойабзали ташкил этди. 1990 й. га келиб, Ўзбекистон К-п. с. да 46,6 млн. жуфт пойабзал ишлаб чиқарилди.

1995 й. «Фарғона пойабзал» акциядорлар жамияти билан Германиянинг «Саламандер» фирмаси иштирокида «Ўзсаламан» қўшма корхонаси маҳсулот чиқара бошлади (йиллик лойиҳа қуввати 8 турдаги 500 минг жуфт эркақлар пойабзали). 1997 й. да Чирчиқ ш. да «Кибо болалар пойабзали» қўшма корхонаси иш бошлади.

Ҳозир «Пойабзалчи», «Орзу» (Тошкент), «Вахт» (Чирчиқ), «Кичкинтой» (Янгийўл), «Маҳси» (Самарқанд), «Қўқон пойабзали» (Қўқон), «Пойабзал» (Андижон), «Фарғона пойабзал» (Фарғона), «Нақшбандия» (Бухоро), «Кўнчи» каби акциядорлик жамиятлари тармоқдаги энг йирик корхоналар ҳисобланади.

2000 й. дан Ўзбекистондаги К-п. с. корхоналари «Ўзбекчармпойабзал» уюшмаси таркибига киради. Айни пайтда пойабзал саноати корхоналарини энг завонавий чет эл ускуналари билан қайта жиҳозлаш, хом ашё сифатида синтетик ва сунъий мате риал л ар дан кенг фойдаланиш ишлари амалга оширилмокда. 2000 й. да республикада 4,2 млн. жуфт пойабзал ишлаб чиқарилди. Чет мамлакатлар орасида АҚШ, Италия, ГФР, Франция, Чехияда К-п. с. ривожланган бўлиб, пойабзал саноати маҳсулотларининг катта қисмини чет давлатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга экспорт қилади.

Loading...