КОН

КОН — Ер пўстининг маълум майдонида табиий ҳолда тўпланган ва ишлаб чиқарилиши иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган қазилма бойликлар (минерал ёки минерал агрегатлари). Заҳираси, сифати, аҳамиятига қараб, кичик, ўрта ва катта Конлар бўлади. Мас, темир К. лари заҳираси млн. тонна бўлса кичик Кон, 10 млн. т бўлса, ўрта Кон, 100 млн. т дан ортиғи катта Кон ҳисобланади (қ. Фойдали казилма кони).