КОНАКРИ

КОНАКРИГвинея пойтахти (1958). Томбо о. ва Калум я. о. да жойлашган (ўзаро дамба орқали боғланган). Аҳолиси 1558 минг киши (1997). Иқлими нам ва қуруқ мавсумли экваториал, муссонли икдим. Янв. да ўртача т-ра 23°, июлда 22°; йилига ўртача 4300 мм ёғин ёғади. Денгиз порти орқали четга ми-нераллар ва қ. қ. хом ашёлари чиқарилади. Конакри — Гвинеянинг т. й. маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Конакри — йирик иқтисодий марказ, мамлакат ишлаб берувчи саноатининг катта қисми шу ерда жойлашган. Озиқ-овқат, курилиш материаллари, кимё, тўқимачилик, металлсозлик, цемент, полиграфия саноати корхоналари бор. Шаҳар атрофида сабзавотчилик ривожланган.

Шаҳар 1884 й. да сусулар қишлоғи ўрнида вужудга келган. 1895—1958 й. ларда Франция Гвинеясининг маъмурий маркази. Конакри узунасига чўзилган: жан.ғарби — порт ва т. й. вокзали жойлашган эски шаҳар қисмидан иборат, янги шим.шарқий қисми эса маъмурий марказ, аэропорти ҳам ўша ерда. 20-а. нинг 2-ярмида Конакрида кўплаб замонавий маъмурий ва турар жой бинолари қурилди. Илмий муассасалар, Миллий кутубхона, Миллий музей, Халқлар саройи бор.