КЎНЧИЛИК

КЎНЧИЛИК — ҳайвон терисидан чарм (кўн) тайёрлаш касби; ҳунармандчиликнинг қад. турларидан бири. Ибтидоий одамлар ҳайвон терисидан чарм тайёрлаш сирларини билишмаган; улар, асосан, хом териларни ёпиниб юришган. Бундай ҳол узоқ давом этиши мумкин эмасди, чунки табиат инжиқликлари одамларнинг яхшироқ ўраниб-чирманиб юришларини тақозо қиларди. Неолитнинг сўнгги босқичи ва жез даври бошларида чорвачилик юзага келди. Шундан сўнг Кўнчиликнинг илк маданий учқунлари пайдо бўлди. Терини қайта ишлаш усуллари вужудга келабошлади. Инсоният аста-секин ҳайвон терисини ошлаб кўн олишни ва ундан кийимбош тикишни билиб олди. Кейинчалик одамлар толали ўсимликлар толасидан дағал матолар тўқишни ўрганиб олгач, Кўнчиликга бўлган эҳтиёж бироз сусайди. Кўнчилик ҳунармандчилик касби сифатида, асосан, 19-а. 2-ярмидан шакллана бошлади. 20-а. бошларида Ўзбекистонда кўплаб Кўнчилик дўконлари бўлган. Бу ерда чорвачилик тараққий этганлиги ҳамда тери ва чармга эҳтиёж катталиги туфайли Кўнчилик ҳунармандчиликнинг асосий соҳаларидан биригаайланди. Бу даврда рус капитали таъсирида олдин Хоразм (Хонқа)да, кейин Тошкентда кўн з-длари қурилган. Шу тариқа Кўнчиликнинг саноат усуллари пайдо бўлди. Айни пайтда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кичик-кичик хусусий Кўнчилик корхоналари, кўнчилар оилалари пайдо бўлди. Мас, Тошкентда бутун бошли кўнчилар маҳаллалари бўлган. Кўнчилик з-длари билан бирга айрим жойларда хусусий кўнчилар ҳам фаолият кўрсатмоқда. Терини ошлаш технологияси деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Бунга доир барча ишлар, асосан, қўлда бажарилган (аксар ҳолдарда ҳозир ҳам шундай). Жиҳозлар тезоб (ошлаш) идиши ёки ҳовузчаси ва дуд ўчоғидан иборат бўлган. Тезоб (кул аралаштирилган оҳак суви), туз ва ошловчи моддалар б-н иш кўрилган. Ўзбекистонда, асосан, қорамол, қўй, эчки, туя терисидан турли навлардаги тери (чарм) тайёрланган. Кўнчилик дўконлари ва якка кўнчилар кўннинг бирор нави бўйича ихтисослашган. Мас, тагчарм ишлаб чиқарувчилар — чармгар, юмшоқ кўн (саҳтиён) ишлаб чиқарувчилар сахти-ёнгар, меш ишлаб чиқаручилар мешгар деб аталган. Кейинчалик кўн з-дларида кўп ишлар механизациялаштирилган ва тезобнинг таркиби ўзгартирилган.

Кўнчилик технологиясига доир ишлар з-дда, асосан, 3 босқичда бажарилади: терини ошлашга тайёрлаш, ошлаш ва пардозлаш. Терини ошлашга тайёрлашда кимёвий усулда терига дастлабки ишлов берилади, яъни тери жуни юмшатилади, тери қириш машинасида жунлардан тозаланади, гўшт қолдиқларидан ажратиш машинасида гўштлардан тозаланади. Яна бир машинада терининг сирти қириб текисланади. Тозаланган терига ош тузи ва кислота эритмасида ишлов берилиб, ошлашга тайёрланади. Ошлашда терини махсус моддалар билан ишлаб, чармга айлантирилади. Пардозлашда чармга кимёвий ва механиқ ишлов берилади. Кимёвий ишловда ҳар хил эритмалар ва чанлар (идишлар)дан, механиқ ишловда махсус машиналар, барабанлардан фойдаланилади.

Loading...