КОНДЕНСАТОР (лот. condenso — зичлайман, қуюлтираман) — 1) иссиқлик техникасида — газсимон модда (буғ) ни конденсатловчи аппарат; иссиқлик алмашиниш аппаратининг бир тури. Конденсаторнинг сиртқи ва контакт (ёки аралаштирувчи) хиллари бор. С и р т қ и К. да сув буғи ичидан совуқ сув оқадиган қувур деворига тегиб конденсатланади. Контакт Конденсаторда сув буғи бевосита совитувчи сувга тегиб конденсатланади. Бундай Конденсаторлар кимё саноатида, иссиқлик энергетикасида (қ. Конденсацион электр станция, Конденсацион турбина), буғлатиш қурилмалари (дистиллят олиш, буғ аралашмаларини ажратиш учун) ва б. да ишлатилади.
2) Электр Конденсатор — электр зарядларни йиғувчи қурилма. Диэлектриклар билан ажратилган икки ёки ундан ортиқ электрод (қоплама)дан иборат. Конденсаторнинг қоғозли, газеимон диэлектрикли, керамик, плёнкали, яримўтказгичли, электролитик ва б. хиллари мавжуд. Улар ўзгармас, ўзгарувчан ва яримўзгарувчан электр сиғимли бўлади. Конденсаторлар электротехника ва радиотехника, телевидение, электроника, ҳисоблаш техникаси ва б. да қўлланилади.