КОНДЕНСАЦИЯ

КОНДЕНСАЦИЯ (лот. condensatio – қуюкланиш, зичлашиш) , конденсатланиш — 1) газсимон ҳолатдаги модданинг совиши ёки сиқилиши натижасида суюқ ёки қаттиқ ҳолатга утиши. Конденсация — буыанишнинг акси. Конденсация муайян модда учун критик т-радан паст т-радагина содир бўлади. Критик нуқта билан учлама нуқта орасидаги т-равий ораликда модда суюқ ҳолатга, янада пастроқ т-раларда эса кристалл ҳолатга ўтади. Суюқ ёки кристалл ҳолатлар орасида мувозанатли Конденсация юз бериб, газ ҳолатдан суюқ ёки қаттиқ ҳолатга ўтаётганида маълум миқдорда иссиқлик ажралади. Бу иссиқлик модданинг шу т-ра ва босимда буғланишига сарфланган иссиқликка тенг. Конденсациянинг солиштирма иссиклиги солиштирма буғланиш иссиклигига тенг. Буғланиш ва Конденсация бир вақтда рўй беради. Қаттиқ жисм ёки суюқлик сиртида ҳосил бўлувчи сиртқ и К., аэрозоль, газ ионларининг буғ ҳажми ичида, буғнинг зичлашиш жойларидаги зичлик флуктуацияси (ўртача қийматдан оғиши) оқибатида ҳосил бўлувчи ҳажмий Конденсация мавжуд. Сув буғининг конденсатланиши натижасида атмосферада булут, туман, шуд-ринг ва қиров ҳосил бўлади. Конденсация турли хил иссиқлик алмашиниш аппаратларида қўлланилади, у дистиллашнпт асоси ҳисобланади;

2) органик моддалар бир нечта молекулаларининг бирикиш реакцияси; бунда, сув, аммиак ва б. оддий моддалар ажралади.

Loading...