КОНДЕНСОР

КОНДЕНСОР (лот. condenco — қуюқлаштираман, зичлаштираман) — ёруғлик манбаидан чиқаётган ёруғликни йиғиб, ёритилаётган объект (нарса) га йўналтириб берадиган линза (кўзгу) ёки линзалар (кўзгулар) тизими. Линзали, кўзгули ва кўзгу-линзали турлари бор. Диаскоп, микроскоп, кинопроекцион аппаратлар, фотокатталаштириш асбоблари ва б. асбобларда ишлатилади.

Loading...