КОНДИЛОМА

КОНДИЛОМА (юн. condyloma — ўсма, шиш) — тери ва шиллиқ қаватлар (эпителий ва бириктирувчи тўқима) нинг доимий шаклланадиган соҳасида турли яллиғланишлар туфайли пайдо бўладиган сўгалсимон ўсмалар. К., аксарият, исқирт одамларда ташқи жинсий аъзоларнинг (сийдик, нажас ва б. билан ) доим намланиб турадиган терисида, чов бурмалари ва б. жойларда пайдо бўлади. Сербар Кондилома (захм белгиларидан бири) ва ўткир учли Кондилома фарқ қилинади. Дастлаб майда, қизғиш тугунчалар пайдо бўлиб, улар аста-секин катталашади, сўнг бирбири билан қўшилиб, худди гулкарамга ўхшаш ўсмага айланади.