КОНДУКТОР

КОНДУКТОР (лот. conductor — кузатувчи) —1) поездлар, автобус, трамвай ва б. да кузатиб борувчи, билет сотувчи транспорт ходими;

2) кесувчи асбобни ишлов бериладиган деталга нисбатан йўналтирувчи пармалаш ва б. станокларида қўлланиладиган мослама. Ишлов бериладиган тёшикларнинг режасиз ўзаро аниқ жойлашишини таъминлайди;

3) йиғма конструкцияларни вақтинчалик маҳкамлаб, уларнинг ҳолатини назорат қиладиган қурилма; 4) йиғиладиган ёки пайвандланадиган буюм деталларини керакли вазиятда тўтиб турадиган қурилма;

5) электр зарядлари йиғиладиган металл шар, умуман ҳар қандай электр ўтказгичлар; 6.) кончиликда бурғиланаётган қудуқларга қўйиладиган трубалар, улар қудуқнинг тўғри йўналиши ва юқори қисмини сувдан муҳофаза қилиш учун хизмат қилади; 7) чор Россияси флотидаги катта унтерофицер мансаби.

Loading...