КОНФОРМ АКСЛАНТИРИШ

КОНФОРМ АКСЛАНТИРИШ (лот. conformis — ўхшаш) — бир соҳани (сиртнинг бир бўлагини ёки фазонинг бир қисмини) иккинчи соҳага шундай ўзаро бир қийматли акслантиришки, бунда биринчи соҳанинг соҳа чегарасида ётмайдиган учи бирор а бурчак остида кесишуви ихтиёрий (ҳар қандай) иккита чизиғи иккинчи соҳанинг (образнинг) шу а бурчак остида кесишувчи иккита чизиғига ўтади. Бунда чексиз кичик фигуралар ўзларига ўх-шаш чексиз кичик фигураларга алмашинади. Конформ акслантиришдан харитаграфияда шар сирти бир қисмини текисликка тасвирлашда қадимдан фойдаланиб келинади. Конформ акслантириш борасидаги таълимот (комплекс ўзгарувчили функциялар назариясининг бўлимларидан бири) гидродинамика ва аэромеханиқа, эластиклик назарияси ва б. соҳаларда кенг қўлланилади.