КОНГЛОМЕРАТ

КОНГЛОМЕРАТ (геологияда) — дағал чақиқ чўкинди тоғ жинси, қум, шағал ва тош бўлақларининг бирикиб цементланишидан ҳосил бўлади. Темир оксиди, карбонат, гилли материаллар ва силикат кислота Конгломератда бириктирувчи материал ролини бажаради. Конгломератлар бир хил (мономикт) ёки турли тоғ жинслари бўлақларидан (полимикт) ташқил топади. Денгиз, кўл, аллювиал, пролювиал, базал Конгломерат турлари бор. Тоғ ва тоғ этақларида кўп учрайди. Конгломератлар йўл қуриш, бетон плиталар тайёрлаш ва б. қурилиш материаллари и. ч. да кўплаб ишлатилади.

Loading...