КОНГО

КОНГО, Заир — Экваториал Африкадаги дарё. Ўз. 4320 км, ҳавзасининг майд. 3691 минг км2, йиллик сув сарфи 1450 км3. Серсувлиги жиҳатидан Африкада 1-, дунёда 2-, 3-ўринларда (Амазонка ва Паранадан кейин). К. Катанга қирларидан 1430 м баландликдан бошланади ва Бойома шаршарасигача Луалаба деб аталади. Дарё Атлантика океанига қуйилади. Йирик ир-моқлари: ўнгдан Луфира, Лувуа, Аукуга, Арувими, Итимбири, Монгала, Убанги, Санга; чапдан — Ломами, Лулонга, Руки, Касаи. К. ирмоқлари орқали Мверу, Бангвеулу, Танганьика кўллари б-н, Рўзизи дарёси орқали Киву кўли билан туташган. Конгонинг Луалаба қисми ясситоғлик ва платолар орасидан, Бойома шаршарасидан Киншаса ш. гача (1700 км) текисликдан оқади. Киншаса билан Матади ш. лари орасида 70 га яқин остона ва шаршаралар (Ливингстон остоналари) ҳосил қилган. Матадидан ўтгач, денгиз бўйи пасттекислигида оқади (бу ерда дарё ўзанининг кенглиги 1—2 км, чуқурлиги фарватерида 25— 30 м). Эстуарийсининг кенглиги ўрта қисмида 19 км. Конго, асосан, ёмғир сувларидан тўйинади. Қуйи оқимида йиллик ўртача сув сарфи 46 минг м’/сек. (максимал 75 минг м’/сек., минимал 23 минг м3/сек.). Қуйи ва ўрта оқимида май— июнда ва нояб. — дек. да, юқори оқимида нояб. — дек. да суви кўпаяди. Дарё йилига 50 млн. т оқизиқ келтиради. Конго ва унинг ирмоқларидаги сув йўлларининг ўз. 20 минг км. Гидроэнергия заҳирасига бой. Конго ва унинг ирмоқларида балиқнинг кўплаб тури яшайди. Конго ҳавзасида йирик дарё ва кўл портлари: Букама, Конголо, Кабало, Кисангани, Киншаса, Браззавиль; денгиз портларидан — Матади, Бома ва Банана жойлашган. Конгонинг куйилиш ерини 1482 й. да португалиялик денгизчи Д. Кан, Луалабани 1771 й. да Д. Ливингстон, Конгонинг кўп қисмини 1876—77 й. ларда Г. Стэнли тадқиқ қилган.

Loading...